Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳ масаласи

20:23 / 02.08.2018 | Sherzodbek | 1074
Ассалому алайкум! Устозлар, 25-июл куни(талоқ масаласида шубҳага тушушлик) берган саволимга жавоб келмаганди. Шу саволни давомини ёзмоқчиман илтимос жавобиларни кутаман. Сабаби бу мени ҳаётимни белгилаб беради. Ҳолат шунақа бўлди. Талоқ деган сўзни сўзладимми сўзламадимми деган шубҳали ҳолатни қаттиқ эслашликка ҳаракат қилдим. Шу эслашлик давомида ҳаёлимда ўша ҳолатни қайта қайта такрорлаб кўрдим (яни ҳаёлимда талоқ сўзини айтдим ) лекин аниқ тилимдан чиқмади балки ҳўрсиниш билан содир бўлди ва бу ҳолатимни ўзим тушуниб турибман. Шу эслашлик билан талоқ тушмайдими? Сабаби ҳазратимиз Бахтиёр оила китобида гапира олмайдиган одамнинг ҳам талоғи тушади деб ёзган экан ёки у ҳукм гапира оладиган одамга эмасми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Гапира оладиган ҳам гапира олмайдиган ҳам хаёлидан талоқни ўтказиш билан талоқ тушмайди. Сизни ҳолатингизда қандай бўлганини ўзингиз биласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat