Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Ҳидоя»

00:00 / 02.03.2010 | eski savollar | 654
Оламларни раббиси Аллоҳга ҳамду саноларнинг чэксизи О'зининг зоти покига муносиб бо'лсин. Расулимиз Муҳаммад Мустафога дурду саловатларнинг сараси маҳмуд мақомию васила бо'лсин. ул зодга эргашганларга Аллоҳ таолонинг раҳмати ва ҳидояти бо'лсин! Ҳазратим Аллоҳ сизни ҳифз этишини со'раб саволимни бошлашга ижозат берсангиз. Бурҳониддин Ал-Марг'иноний (ра) ҳазратларининг „Ҳидоя” асарларининг никоҳ китоби тенглик ҳақида фасл бо'лимида жумладан қуйдагилар ёзилган:« «Агар аёл о'зига тенг бо'лмаган кишига о'зича турмишга чиқса, валийларининг бу эр-ҳотинларни ажиратиб юборишга ҳақлари бор».Уларнинг ор-номусларига етадиган зарарни даф этиш учун ҳам бунга ҳақлари бор». Ҳазратим бу ҳолат бизнинг замонамизда қандай тушинилади. шундай қилса жоизми?биз учун сарф этган ҳар бир сония вақтингиз учун Аллоҳ таоло сизга улуг' ажр берсин!Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳ.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аслида тенглик динга қараб бўлади. Мусулмонларнинг барчаси бир бирларига тенгдирлар.Абу Ҳинд розияллоҳу анҳунинг исмлари Ясор бўлиб, Бани Баёза қабиласида қул бўлган эди. Касби қон олиш эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бошларидан қон олдирганлар. Шу билан бирга Абу Ҳинднинг хожалари Бани Баёзликларга у билан қиз бериб, қиз олиш, қуда-анда бўлишни маслаҳат берганлар. Фотима бинти Қайс розияллоҳу анҳо Қурайш қабиласидан бўлса ҳам Усома ибн Зайд, асли қул бўлган кишига текканлар. Бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маслаҳатлари билан бўлган. Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳунинг сингиллари Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу билан турмуш қурганлар.Аммо жумҳури уламолар никоҳдаги кафоҳат – тенгликка диндан бошқа, никоҳ айбларидан саломат бўлиш, ҳуррият, насаб ва синоатга ўхшаш нарсаларни ҳам қўшадилар. Чунки, одатда ушбу омилларга эҳтибор бермаслик кўпгина оиланинг бузилишига сабаб бўлади. Лекин тарафлар рози бўлса, никоҳ жоиз бўлаверади. Агар сиз айтган ҳолат юзага келса, ажраш қозининг ҳузурида бўлади ва талоқ ҳисобланмайди. Яҳни, қариндошлар қозига арз қиладилар ва қози ишни кўриб лозим топган ҳукмни чиқаради.

Топ рейтинг www.uz Openstat