Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ғийбатдан сақланиш

00:00 / 24.10.2010 | eski savollar | 650
ҳазрат г'ийбатдан сақланиш учун нима қилай!Бизни ишхонада г'ийбатсиз кун ё'қ деса ҳам бо'лади Хотинлар ҳам ишлийди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало, ғийбатчи қиладиган ғийбати туфайли Аллоҳ таолонинг ғазабига дучор бўлиши билиб қўйиши керак. Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинган одамга олиб берилишини, агар савоби бўлмаса, нариги одамнинг гуноҳлари унга олиб берилишини ҳам билиб қўйсин.Ғийбат пайти бўлиб қолса, ўзининг айбларини ўйласин ва уларни тузатишга киришсин. Ўзининг айблари бўла туриб бошқаларни айблашдан уялсин.Агар ўзини айблардан холи деб билса, ўшанга шукр қилиш ила машғул бўлсин. Ўзини ўзи ғийбатчилик билан ифлосламасин. Ўзини биров ғийбат қилишини истамаганидек, ўзи ҳам ўзгаларни ғийбат қи-лишни истамасин.Ғийбатга боис бўлган сабабга назар солсин ва ўша сабабни йўқ қилиш пайидан бўлсин. Дарднинг давоси унинг келтириб чиқарган сабабини йўқ қилиш ила бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat