Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муомала

00:00 / 19.08.2012 | eski savollar | 570
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотух. Шайх Хазратлари мен сиздан узимни ахлоким хакида сурамокчи эдим. Мен жуда камгапман уйдагиларни хар кунлик сухбатларига хам унчалик кушилишиб кетолмайман. Лекин илм хакида гап кетса кизикиб гаплашаман. Баъзида эса айтиш керак булган гаплар хам, уйдагилардан хол ахвол сураш хам, оддий муомалани хам килмайман. Бунга сабаб кибр эмас (хар калай мен узимда кибрни сезмайман) шунчаки жуда камгапман куп хаёл сураман (куп маърузалар эшитганим ва китоблар укиганим боис шуларни уйлаб коламан). Бундан уйдагилар каттик хафа булишади "сен бизни менсимаяпсан дейишади". Куп гапиришга харакат килсам хам бумаяпти. Бир маърузада шундай хадисни эшитгандим агар адашмаган булсам ва у сахих булса. Хадис мазмуни куйидагича: Расулуллох (с.а.в.) айтдилар: агар Ухуд тоги урнидан жилибди деса ишонинглар лекин бир одамни феъли узгарибди деса ишонманглар. Балким шунгамикан дейман. Хазрат илтимос насихат килинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шундай. Илмга кўпроқ уринаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat