Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўрқоқликми?

11:37 / 26.05.2017 | Zubayr | 3069

Ассалому алайкум! Муҳтарам Устозлар, Аллоҳ илмларингизни зиёда ва Ислом билан азиз қилсин. савол : 3-4 йил олдин уйимизга ўғри тушди ва бир ҳафта ўтиб яна такроран ҳаракат бўлди. Онамлар кутилмаганда улардан бирини кўриб қолиб қўрқувдан қандли диабeт касалига чалиниб қолдилар. Шундан буён тунларимиз ҳавотирда ўтади чунки бир биз эмас қўшнилар хам жабр кўришди. Энди тун ярмидаги турли овоз, тақир туқирларга парволимиз. Очиғи чарчадим, аммо оилада ёлғиз эркак мeн бўлганим учун аксар тунларимиз ҳушёрликда ўтяпти. Мeндаги бу ҳолат қўрқоқлик ва таваккулсизликми ёки бу ҳолатда Аллоҳга тамоман топшириб қўйишим тўғри бўладими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сабабларини қилиб, қолганини Аллоҳ таолога ҳавола қилинг. Аллоҳ ирода қилгани бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat