Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одоб

00:00 / 16.01.2010 | eski savollar | 661
Аввалом бор Аллох таолога Узининг буюклигига хос хамду санолар булсин, Пайгамбаримиз Мухаммад саллолоху алайхи вассаламга узларининг макомларига хос дуруду саловотлар, саломлар булсин.Хурматли Хазрат!Менинг исмим Ботир. Ахли оилам билан сизнинг «Хадис ва Хаёт» силсиласидаги, бошка илгари чоп этилган китобларингизни иложи борича топиб укиб, илм урганишга харакаб килиб келмокдамиз ва янгиларини чикишини интикиб кутамиз. Шу кунларга ва Сиздек уламони бизларга етказган Аллох таолога хамду санолар ва шукроналар айтамиз. Аллох таоло Сизни уз хифзи химоясига олишини ва рози булишини сураймиз. Сиздек олим инсонни тарбиялаб вояга етказган Ота-онангизга Аллох таолодан рахматини сураймиз. Сизни жуда хам банд инсон эканлигингизни биламиз ва шунга карамасдан биздек илмсиз одаларга уз кимматли вактингизни аямай саволларга жавоб беришларингизга ташаккурлар айтамиз. Шу ишни узи Сиз учун вакт маносида канчалик кийин эканлигини сезиб турамиз. Оддий мисол килиб айтадиган булсак, Сиз томондан бир кунда берилга саволларга тайёр жавобларингизни укиб чикиш учун 2 соатдан купрок вактимиз кетди. Энди биз томондан берилган саволларни укиб (баъзиларида хатолар, чалкашликлар) сабр билан жавоб бериш учун (вакти келганда бир хил саволларга жавоб бериш учун китобларни титиш керак) канча вакт кетади... Ушбу ишларга вактингизни ажратиб сабр билан жавоб бераётганингизга каттадан-катта ташаккурларимизни исхор этамиз. Бу килаётган ишларингизни бизларга канчалик фойда бераётганини ёзишга ожизлик киламиз. Албатта, саволлар бераётган биродарларимизга алохида ташаккурлар айтамиз, чунки уларнинг саволлари оркали купгина нарсаларни урганиб олмокдамиз. Купинча улар илгарилаб узимиз уйлаб хаёлимиздан утиб турган саволларни беришади.Хазрат жаноблари! Китобларингизни, сайтдаги макола ва фатволарингизни укиб уз саволларига жавоб топиб, качон мен хам Шайх Хазратларига савол ёзиб устоз-шогирд макомига эришар эканман деб, Сизни гойибона Устоз деб юрган инсонлар борлигини билишингизни хохлар эдим ва менимча нафакат бизнинг юртимизда.Шу хатимдан фойдаланиб савол бераётган биродарларимдан утиниб сурайман фатво сураш одобларига риоя килишни, савол суровчи ва фатво берувчи узаро муршид ва устоз мақомида эканлигини, саволларимизда одобни ва хурматни эсдан чикармайлик.Хурматли Хазрат, мавзуга тегишли гаплар булмаганлиги учун ва хатоликларга йул куйган булсам Сиздан узр сураб, тугри тушунасиз деган умиддаман. Бизларни дуо килишингиз сураб коламиз.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотоҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саломат бўлинг. Аллоҳ таоло хайрингизни берсин.

Топ рейтинг www.uz Openstat