Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

00:00 / 27.11.2009 | eski savollar | 821
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. 41 кун олдин турмуш уртогим мени уйимга обориб ташлади, улардан беркитиб номаълум шахслар билан пуллик иш килганим учун. Мнга бу 41 кун коронгу дунё булиб куринди, чунки ман ула билан бирга 16 йилдан бери яшаб келардим. Тугри, ман килган ишимни нотугри ва гунох эканлигини тан оламан. Улар менга, сени талоқ қилдим деб этганларида, мен бетахорат холатида эдим. Ман учун жуда мудхиш кунла бошланди, десам муболага булмайди, чунки 2 маротаба уз жонимга касд килмокчи булдим. Лекин Оллох мени кабул килмади. Кеча улар мени касалхонадан тугри уйимга олиб келдилар. Лекин улар бошка хонада, мен эса бошка хонада яшамокдамиз. Талок килинган аёл билан бир уйда яшаш мумкинми? Манга яшаш огир куринвотти. Лекин улар хам 6 йил олдин зино килганлар, мен урнимни булак килмаганман. Нима учун улар бунака иш тутвоттила?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилинг. Эрингиз аччиғидан тушгандан кейин ишлар яхши бўлиб кетади. Хатоингизни тушунганингиз яхши. Агар эрингизнинг нияти ёмон бўлганида сизни қайта олиб келмас эди. Аллоҳдан енгиллик сўраб дуо қилинг. Талоқ масаласини илми одам билан кўриб чиқасизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat