Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ ҳақида

23:44 / 09.06.2016 | Mubina1 | 1818

Ассалому алайкум! Минг истихола билан сиздан бир нарсага ойдинлик киритиб беришингизни сўрамоқчи эдим. Биз эрим билан бир биримизага кўнгил қўйиб севиб турмуш қурган эдик. Ҳаётда бўлиб турадиган турмуш жанжалларидан бирида, эрим менга 3 талоқ сўзини жаҳл устида айтиб юбордила. Лекин мен эримдан кўнгил уза олмадим, отамникига кетмадим ва  эрим ҳам ажрашиб кетишни хоҳламадилар. 2 ойча эримни уйида  бошқа хоналарда алоҳида яшадик, сўнгра муллага бориб барча бўлиб ўтган воқеани тўғри тушунтириб, сўнгра қайта никоҳ ўқитдик. Бу воқеадан кейин яна 2 фарзандимиз туғилди, лекин мени кўнглимни хижил қилаётган нарса, “3 талоқдан кейин эр ва аёл бошқага никоҳланиб ажрашгандан сўнг, яна қайта никоҳлансалар ҳалол бўлади” дейишлигидадир. Наҳотки биз эрим билан шу вақтгача зино қилиб келган бўлсак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз бу ҳақида бирор нима дея олмаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat