Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МАХАЛЛА ИМОМИ ЭЪТИКОДИ ХАКИДА

00:00 / 21.11.2009 | eski savollar | 1116
Ассалому Алайкум ва Рохматуллохи ва Боракотуху Шайх хазратлари.Сизни мусулмонлар учун килаётган хизматларингизни Аллох узининг ажр мукофотлари Билан мукофотласин, Аллох сиздан рози булсин Омийн Аллоху Акбар.Мен Хоразмданман,сизга купдан буён савол йулламокчи эдим ,жавобсиз колдирмайсиз деган умиддаман. Нос ва сигаретнинг тахоратни синдиришини биламиз.Якинда бир кариндошимиз углини уйлантирди.Ва мен хам албатта шу туйга бордим,ва у ерда Аср намоз вактида намоз укиш учун турдик.Шу пайт махалламиз имоми ёнида утирган намозхон огзидаги носни тупуриб у хам намоз укиш учун биз билан ичкари томон юрди,шунда мен халиги кишига .биродар тахоратингиз синдику .тахорат олинг намоз укисангиз дедим.шунда у нимага синади тахоратим бор деди.Мен нос чекдингиз тахоратингиз синди,энди тахорат олмасангиз булмайди дедим. У киши менга караб –Э нималар деяпсан канакасига тахоратим синади,каердаги гапларни топиб гапирасана деди ва намоз укиш учун юрди.Шунда нарирокда караб турган имомимизга караб сиз айтинг тахорати синдими йукми дедим.Шунда халиги Имом халиги нос тупурган кишига караб—Ээ юринг ,юринг гунохи мани буйнимга деб халиги нос чеккан одамни олиб ичкарига намоз укишга олиб кетди, 1-Савол: Гунохи мани буйнимга деб халиги нос чеккан одамни намоз укишга ундаган имом тугри килдими?2-савол:Бу Холда шаръиатнинг хукми кандай Имомга ва нос чекиб намозга кирган одамга Кейин орадан бир неча кун утди . Бир куни карасам халиги махалламиз имоми кучамиздан утиб бораётган экан.Уни уйга таклиф килдим ва нос ва сигарет тахоратни синдириши хакидаги маълумотларни курсатдим.Аммо у тан олгиси келмади ва дедики;Фалон ердаги Эщонбува хам нос чекиб намоз укиганку деди,Мен унга динимизда фалон эшон унака килган .бунака килган деб хужжат курсатилмайди.Динимизда Хужжат Куръону Хадисдан келтирилади дедим.Фалон эшоннинг килган иши эмас пайгамбаримиз Мухаммад мустафо саллаллоху алайхи васалламдан хадис хужжат килиб инобатга олинади дедим.Сиз уша куни У нос чекан одамга тахорат олинг дейиш урнига,тахоратсиз одамни намозга олиб кирдингиз дедим.Шунда у Кишлогимизнинг ката имомидан мисол келтирди:Кишлогимизнинг имоми хам одамларга шунака деган деди У кишлогимиз одамларига тахоратсиз булсада намоз укинглар лекин намозни тухтатманглар,гунохи мани буйнимга дебди деди Мен котиб колдим,Шунда у менга насихат килишга утди ва дедики :сизни гапингизга кириб у одамга ва бошка нос чекан одамларга тахоратингиз синди десам улар намоз укимай куядилар ва мен динни огирлаштирган буламанку вахоланки динни осонлаштириш керак Кийинлаштириш керак эмас,мен у кишига гунохи мани буйнимга деганим динни осонлаштириш учун дедиШунда мен унга намоздаги 12та фарздан бирортасини хам осонлаштириш учун тарк килиб булмаслигини айтдим,Ахир буАллохнинг фарзику дедим. 3-савол бу каби эътикодда булиб одамларни тахоратсиз булсада намозга ундаш шаръиатимизда жоизми?4-савол Бу каби Эътикодда булган на имомларга шаръиатимизнинг хукми кандай?5-савол Бу каби эътикоддаги, на фарзни на вожибу суннатни билмайдиган ва эътиборга олмайдиган имомларни оркасида намоз укиса буладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Куюнчаклигингиз учун ташаккур. Албатта, сизнинг гапларингиз ўринли. Бировнинг гуноҳини биров бўйнига олиши мумкин эмас. Шу билан бирга бизда сигарет ва нос масаласи кеч қўзғолгани ҳам бор. Яъни, ҳали ҳануз бу масалани сиз тушунган савияда тушуниб етганлари йўқ. Аллоҳ таолонинг ёрдами билан йўлга тушиб кетади, иншааллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat