Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

08:04 / 07.10.2016 | Farhod | 1265

Ассалому алайкум! Устозларим, телеграммда “Соф Ислом” деган каналдан ушбу ҳадис келди. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизга ўзингиз диндан ва хулқдан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар. (Термизий ривоят қилган). Шундай ҳадис борми? Агар бўлса шарҳлаб берсангизлар дегандим. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳа, бундай ҳадис бор. Уни имом Термизий ва бошқалар ривоят қилишган. «Сунани Термизий»нинг муҳаққиқи Шуайб Арнаут ушбу ҳадисни ҳасан деган. 

قوله ( إذا خطب إليكم ) أي طلب منكم أن تزوجوه امرأة من أولادكم وأقاربكم ( من ترضون ) أي تستحسنون ( دينه ) أي ديانته ( وخلقه ) أي معاشرته ( فزوجوه ) أي إياها ( إلا تفعلوا ) أي إن لم تزوجوا من ترضون دينه وخلقه وترغبوا في مجرد الحسب والجمال أو المال ( وفساد عريض ) أي ذو عرض أي كبير وذلك لأنكم إن لم تزوجوها إلا من ذي مال أو جاه ربما يبقى أكثر نسائكم بلا أزواج وأكثر رجالكم بلا نساء فيكثر الافتتان بالزنى وربما يلحق الأولياء عار فتهيج الفتن والفساد ويترتب عليه قطع النسب وقلة الصلاح والعفة 

Ҳадиснинг қисқача шарҳи қуйидагича: бу ҳадис қўл остида узатиладиган қизлари бор кишилар учун кўрсатма бўлиб, бунда биринчи навбатда бўлажак куёвнинг дини ва хулқига эътибор қаратиш керак. Аслида хулқ ҳам диннинг бир қисмидир, аммо аҳамияти катта бўлгани учун алоҳида зикр қилинган. Динидан, хулқидан рози бўлса ҳам, уй-жойи, улови, топиш-тутиши, мансаби, насл-насаби, ҳусни жамоли каби бошқа омилларга қараб ўтирилаверса, уйланиш ёки турмушга чиқиш қийинлашиб, жамиятда зино, ҳаром-хариш ишлар, фисқу фужур кўпаяди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat