Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

07:42 / 07.09.2016 | Abdulloh | 1620

Ассалому алайкум! Бир яқин дўстимиз уйидаги можаролар туфайли тушкун аҳволда юрибди. Ёрдам бериш учун нима гаплигини сўрасам, хотини билан орасида муносабат яхшимаслигини айтди. У бир танишига дастлаб хотинини “2 талоқ қўйдим” кейинроқ эса “3 талок қўйдим” деб смс орқали ёзганини айтди. Аммо бу гапларни оғзаки айтмаганини ва у танишидан бошқа ҳеч ким ўқимаганини айтди. Бу гапдан ота-онаси ҳам яқинлари ва хотинининг ҳам хабари йўқ. Ушбу ҳолатда ҳам 3 талоқ тушганми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби масалалар оғизма-оғиз бошқа одамлар тарафидан сўралмайди. Ўша одамларнинг ўзлари билан юзма-юз гаплашиш керак. Ўзбекистон Мусулмонлари Диний идорасига мурожаат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat