Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш масаласи

00:00 / 15.11.2011 | eski savollar | 1077
Ассалому алайкум мухтарам Устоз! Дин учун килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) даргохида макбул айласин ва олий мукофот узининг жамолига етказсин. Омийн! Устоз ёзаётган саволларимизга бераётган жавобларингиз учун ташаккурлар айтамиз ва бир биродаримизнинг илтимосига биноан савол йулламокдаман. У биродаримизнинг айтишича 4 йил олдин бир киз билан танишган экан. У вактда киз анча очик кийинаркан йигит хозирга вактгача кизга намоз укишни, хижоб булмаса хам узун кийим кийишликка ургатибди. Хозирда иккиси хам турмуш куришмокчи экан. Бу "турмуш"га йигит билан киз рози, кизнинг ота-онаси хам рози, лекин йигитнинг ота-онаси норози экан, сабаби киз куп каватли уйлар(дом)да яшайди, йигит эса ховли уйда яшайди, яъни кизнинг оиласи йигитнинг оиласига караганда бироз ночоррок. Энди киз биродаримизга (сиз менга уйланаман деганингиз учун намозни ургандим ва укияпман, яна сизга турмушга чиксам хижоб хам кияман) дебди. Хаттоки кизнинг ота-онаси кизини биродаримизга иккинчи хотин килиб беришга хам рози экан. Биродаримизнинг узи хам шу вактгача бироз дангасарок эди, хозир иншааллох ибодатга яхши киришиб бошлади. Энди шу биродаримиз нима килишини билмай, боши котган. Устоз бу биродаримизга кандай маслахат берасиз? Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) икки дунё хаётингизга хайр-яхшиликлар берсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Икки тарафни рози қилиш имкони йўқ бўлса. Ўзи билади. Аммо ота-онанинг айтагнини қилиш яхши. Чунки улар боладан кўра кўп нарсани биладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat