Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги фарз колдирилди

00:00 / 22.02.2007 | eski savollar | 845
домла. Мен намознинг фарзларини билмайдиган пайтларимда намозни вазиятимга караб курсида утириб укиб кетардим лекин харакат килсам иложини топсам буларди. Намоздаги харакатлар фарз эканлигини билмаганим учун шундай укиганман. Буларни кайтадан укишим керак булса мен уларнинг сонини хам билмайман. Нима килишим керак. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Исломга кириш бошќа диндагилар учун бўлади ва уларнинг бундан олдинги гуноћлари кечирилади. Аммо мусулмон бўлиб, диний кўрсатмаларнинг баъзисини ќилиб, баъзисини ќилмай юрганларнинг ћаќида бу гапни айтиб бўлмайди.Ћозирда олдин жоћилиятда эдим, динда эмасдим, энди Исломга кирдим дейдиганлар бор. Уларнинг кўпи сиз айтгандек, ќазо намоздан ќутилиш учун шу гапни айтадилар. Аммо уларга, мусулмон оилада туѓилгансан, мусулмонман деб юргансан, никоћ ќилдиргансан ва бошќа ишлар ћам бор. Кофир эдим дегандан кўра, гуноћкор эдим, десанг яхши бўлар эди. Агар айтганинг тўѓри бўлса, хотининг билан зино ќилиб юрган бўлсан, болаларинг ћароми бўлади десанг ўйланиб ќолишади.Шунинг учун Аллоћга тавба ќилиш ва ќазо намозни ўќиш керак. Бунда ћамма намозларни ћисоблаб уйдан чиќмай ўќиш талаб ќилинмайди. Оддий ћаётини давом эттиради. Борди келдиларни ќилади ва бўш ваќтларида бекорчи нарсалар ила машѓул бўлмай ќазо намозларини ўќиб туради. Катта ёшдагилар ћам шундай ќиладилар. Ќабул ќилувчи Аллоћнинг Ўзи.Мен чуќур илмий далиллар билан эмас, оддий аќл ишлатиб кўришни таклиф ќиламан.Бугун ќазо намоз ўќиш ћаќида икки хил фикр айтилмоќда. Ћаќиќатни Аллоћнинг Ўзи билади. Фараз ќилайлик. Охиратда «ќазо намоз ўќиш керак эмас эди» деган гап чиќди. Ўќиганлар зарар топммайдилар. Бари бир ўќиган намозларига савобу ажр олиб мартабаларга эришаверадилар. Аммо «ќазо намоз ўќиш керак эди» деган гап чиќиб ќолса, уни ўќимаганлар нима ќиладилар???

Топ рейтинг www.uz Openstat