Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ФИКХИЙ КИТОБЛАРДАГИ ЗАРУР ФИКХИЙ МАСАЛАЛАР

00:00 / 19.11.2009 | eski savollar | 3653
Муҳтарам устоз! Сизга айрим саволларим бор эди. Ижозатингиз билан уларни ҳавола қиламан.1. «Ибодати Исломия» китобида намоздан кейин укиладиган, купчилик ахли илмлар укишни одат килган дуонинг матни берилган. У куйидагича: «Аллохумма такоббал минна солатана ва кийамана ва кироатана ва рукуъана ва сужудана ва куъудана ва тасбихана ва тахлилана ва тахашшуъана ва тазарруъана. Аллохумма таммим таксирона ва такоббал тамамана, вастажиб дуаъана, вагфир яхйана, вархам мавтана йа мавлана. Аллохумма такоббал минна хазихис солатал фарзи маъа суннати маъа жамиъи нуксонатиха ва ла тазриб-биха вужухана. Йа илахал аъламийн ва йа хойрон-насирийн. Таваффана муслимийна валхикна бис-солихийн.»Билишимча ушбу дуо матни куплик шаклида ёзилган, яъни «Илохо, бизларни намозимизни, киёмимизни, кироатимизни….. кабул эт!». Агар намозхон мазкур дуони факат узига хослаб, яъни «Менинг укиган намозимни, киёмимни, кироатимни кабул эт!» тарзида укийдиган булса, арабча лафзларда кандай укийди. Устоз сиздан илтимосим ушбу дуони якка намозхон кандан лафзларда укиши кераклигини хамда дуони маъноларини тулик ёзиб берсангиз.2. Тўққизта вақт борки, ўша пайтларда қазо намози, жаноза, тиловат саждаси жоиз, лекин нафл намоз ўқиш жоиз эмас: Бомдод намозининг — фарзидан олдин (суннати бундан мустасно), фарздан кейин то Қуёш чиққунга қадар, аср намозидан кейин шомгача, шом намозидан олдин, жумъа намозининг (арабча) хутбаси пайтида, икки ҳайит намозининг (арабча) хутбаси пайтида, Қуёш, Ой тутилганда ўқиладиган намоз хутбаси ўқилаётганда. «Қозихон». (Минг бир фатво китоби)Мазкур фатводаги «Бомдод намозининг — фарзидан олдин (суннати бундан мустасно)» кисмини тушунтириб берсангиз. Казо намозни субх киргандан сунг бомдодни суннатидан олдин укиб булмайди деганими бу? Суннатни укиб булиб, вакт бемалол булса фарздан олдин укиладими?3. Агар жамоат намозида турган намозхонда бурун конаш ёки шунга ухшаш холат юзага келиб колса, оркасига угирилиб, чикиб кетса бошка намозхонларнинг намози бузиладими? Мисол учун намозхон жума намозида имомнинг оркасида олдинги сафларда турибди. Бурни конаб кетди ёки булмасам тахоратини бузадиган холат ориз булди. Мазкур холатда намозхон нима килади? 4. Агар жума намозини укиётган муктадий жуманинг фарзини бир ракатини укиб тугатганидан кейин тахорати синса, нима килади? Тахоратини янгилагач жумани казо киладими ёки пешин укийдими? 5. «Хидоя» китобидаги «Нафл намозлардаги кироат» булимида нафл намознинг хар ракатида кироат ва зам сура килиниши хакида ёзилиб, пастида мазмунан шундай изох ёзилган. Изохда айтилишича, турт ракатлик нафлларнинг жуфт ракатлари алохида намоз хисобланади, учинчи ракатга туриш гуёки такбири тахрима билан намозни бошлаш билан баробар. Сахих ривоятга кура, учинчи ракатга турганда «Сано» дуоси укилади. Устоз биз бу масалада кандай йул тутишимиз керак. Турт ракатлик намозларнинг учинчи ракатида «Сано» дуоси укилса жоизми? Агар жоиз булса ундан кейин «Аъузу» хамда «Басмала» хам укиладими? 6. Юкоридаги масалага ухшаш бир фатвони хам укигандим. Таъкидланмаган суннатларни укишда хам учинчи ракатга турганда «Сано» укилади, дейилган. Мисол учун асрнинг 4 ракатлик суннати каби.7.Шом намозидан кейин укиладиган таъкидланмаган 6 ракатлик намозни укишда 2 ракат таъкидланган суннат укилгач яна 4 ракат укиладими ёки бу таъкидланмаган 6 ракат алохида укилиб, жами 8 ракат буладими? 8.Шомдан кейин укиладиган нафл намозлар аввобийн намози дейилади. Мазкур намоз хадисларда келган 6 ракатлик (бир ривоятда 20 ракат) таъкидланмаган суннат намозими ёки бошка алохида нафл намозми?10. «Ибодати Исломия» китобида аввобийн намози билан бирга яна «Хавл» деган нафл намоз хам келтирилган. Маййитни жанозасидан куни шомдан кейин укилиб, савоби маййитга багишланар экан. Мазкур намоз хакида фикхий китобларимизда нималар дейилган?11. Фарз намозларидан кейин 3 марта «астагфируллох» ва оркасидан «Аллохумма антас-салом» дуоси укилади. Мазкур истигфор ва дуони суннат намозларини укиб булгандан кейин укиса хам буладими ёки бу факат фарзлар сунгидан укилади холосми? ЭЪТИБОР ВА ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ўшандай ҳолида ўқийверинг. Кўпчилик лафзи ила қилинган дуонинг қабул бўлиши осон.2. Тонг отгандан сўнг Бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш ҳаром. Бунинг далили «Фажрдан кейин Бомдоднинг икки ракъат суннатидан бошқа намоз йўқ» деган ҳадис. Табароний Ибн Умардан ривоят қилган. Аммо ўша вақтда қазо ўқиса бўлади.3. Мисол учун, намозхоннинг бурни қонаб кетди. Намозхоннинг ихтиёрисиз намоз ичида таҳорати кетиб қолиши самовий бетаҳоратлик дейилади. Ана ўшанда, у дарҳол бориб таҳорат қилади ва намозини келган жойидан давом этдиради. Шаръий узр бўлгани учун бошқа намозхонларнинг намози бузилмайди. 4. Ким жумъа намозидан бир ракъатни топса, намозни топган бўлади. Шунинг учун, мазкур одам жумъани ўқийди.6. Бу фатволар амал учун олинмаган.7. Жами 8 ракъат бўлади.8. Ҳадисларда келган намоз.10. Бу намоз ҳақида катта фиқҳ ва фатво китобларида маълумот йўқ.11. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat