Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

10:27 / 12.07.2016 | Abu_Oysha | 925

Ассалому алайкум! Бир киши ўзи закотга қодир, отаси эса қарздор бўлиб закотга қодир эмас. Шу кишининг отаси бир кишига қурбонлик ҳақида мурожаат қилиб ўзи ва ўғлининг ҳолатини тушинтирган ҳамда ким қурбонлик қилиши кераклигини сўраган. У киши ўғил ҳам унинг моли ҳам сизники қурбонликни сиз қиласиз деб жавоб берган. Шу жавобга биноан қурбонлик ўғилни эмас отанинг номидан қилинган. Шу масала тўғри ечилганми, агар нотўғри бўлса энди ўғил нима қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Масала нотўғри ечилган. Ҳадисдаги “Сен ҳам молинг ҳам отангники”дан мурод, ота ўғилнинг молидан бемалол фойдаланиши ирода қилинган. Бу билан “боланинг мулки отанинг мулки” деган маъно тушинилмайди. Бу ҳолатда ўғил қайтадан қурбонлик кунлари қайтадан қурбонлик қилиши вожибдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat