Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шом намозидаги имом

17:46 / 07.01.2017 | Abu_Bunyod | 1649

Ассалому алайкум! Устозлар, намоздаги бир ҳолат ҳақида сўрамоқчи эдим. Киши шом намозининг фарзида имомликка ўтди, 3-ракатда сажда қилиб 4-ракатга туриб кетди, вазият шундай бўлганки, имом билмасдан 4-ракатни бошлаб юборган. Эргашувчилар ҳам имомга билдиришмай ва эргашмай 3-ракатда қолиб жим ўтиришган ва имом шомни 4 ракатли қилиб ўқиб, саждаи саҳв қилган (жамоат билан). Савол: Имомга эргашувчилар 4-ракатга туришлари керакмиди ёки имомга эргашиши керакмиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Имом 4-ракъатга турганида тасбеҳ ёки такбир айтиб имомни огоҳлантиришлари керак эди. Имом 4-ракъатга сажда қилиши билан фарзи ботил бўлиб, ўша шом намозини қайта ўқиб олиши шарт бўлади. Жамоат ҳам. Агар имом 3-ракъатга ўтириб, ташаҳҳуддан кейин туриб кетганида саждаи саҳв билан намоз тўғри бўлар эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat