Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

00:42 / 04.07.2016 | Ulugbek | 977

Ассалому алайкум! «Қийналсангизлар қабр эгаларидан сўранглар». Шу маънода келган хадис борми? Олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Абдулазиз Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ “Бу ҳадис эмас, балки Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг “Ким эргашмоқчи бўлса, ўтиб кетган кишиларнинг йўлига эргашсин. Чунки тириклар умрининг охиригача адашмай тўғри кетишига ишонч йўқ” деган гаплари каби гапдир деганлар. Яъни бирор муаммога дуч келсанглар ўтган солиҳ салафларимизқайси йўлни тутган бўлсалар ўша йўлни тутинглар деганидир” деганлар.(Фатавои Азизия). Ҳар бир соҳанинг ўз мутахассиси бўлиб, ҳадис соҳасининг мутахассислари бу гапни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбати берилиши тўқима” эканлигини айтганлар. Бу ўринда машойихларнинг буюк тақво ва пархез соҳиби эканлари, фуқаҳоларнинг ижтиҳодда етук эканлари, қурроларнинг қироатда моҳир эканлари алдаб қўймаслик керак. Чунки ҳар соҳада ўз мутахассисига мурожаат қилинади. Камол пошо каби фақиҳ зотларнинг гапи Абдулазиз Деҳлавий каби муҳаддис олимларнинг гаплари олдида олинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat