Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кибр ҳақидаги ҳадис

09:00 / 07.10.2017 | muslima | 3658

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир киши либоси ва сочини жингалагига маҳлиё бўлиб кeтаётганда eр ютиб юборди, энди қиёматгача ютилиб ёки тушиб боради мазмунидаги ҳадисни топишга ёрдам бeрсангизлар. Ва у саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадис саҳиҳ.

عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، أَنَّ أَبَاهُ حَدَّثَهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَيْنَا رَجُلٌ يَجُرُّ إِزَارَهُ، خُسِفَ بِهِ، فَهْوَ يَتَجَلَّلُ فِي الْأَرْضِ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ. تَابَعَهُ يُونُسُ عَنِ الزُّهْرِيِّ

Солим ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинадики, отаси унга шундай сўзлаб берибди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир киши изорини судраб кетаётган эди, уни ер ютди. Энди у қиёмат кунигача ерга кўмилиб бораверади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat