Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа

18:54 / 29.04.2016 | Сайфуллох | 1228

Ассалому алайкум! Мен Россия шаҳрида ўқийман. Бу ерда руслардан қийналганлари пул сўраб туришади. Ҳатто улар орасида бир оёқлилар ҳам бор. Мен садақани шуларга қилганим яхшими ёки тўплаб, масжидга олиб бориб берганим яхшими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керак. Мусулмонлар каби бошқа дин вакиллари ҳам Аллоҳ таолонинг бандаларидир. Инсоннинг ўз ота-онасига бўлган боғлиқлигидан кўра бандаларнинг Аллоҳ таолога бўлган боғлиқлиги беқиёсдир. Чунки ота-она фарзандни дунёга келишига Аллоҳ таолонинг изни билан сабабчи бўлган зотларгина холос. Аллоҳ таоло эса уларнинг Холиқи, Розиқи, ҳамма нарсасига кифоя қилувчисидир. Кимнинг оқибати нима бўлиши ёлғиз У зотнинг ўзигагина маълум. Мумкинки ҳозир улар иймонда бўлмасада, сиз каби кишиларнинг чиройли муомалалари, қилган яхшиликлари, иймонга чақиришлари туфайли Аллоҳ таолонинг дўстларига айлансалар. Шу ниятда уларга ҳам мусулмонларга муносабатда бўлгандек муносабатда бўлиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat