Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зиёратгохлардаги жохиллик хакида

10:27 / 08.11.2018 | Дилфуза | 846
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бу жоҳиллик Қоракалпоғистондаги Кечирмас ота зиёратгохида бўлди. У ерда бир отахон билан қанақадир мўжизалар бўлганмиш (эшитишимизча). Хозир у киши оламдан ўтганлар, аммо ўғиллари бизадаям "илохийдан теккан" деб одамларни сеанс қиляпти(яъни, елкасидан шапати уради). Сеанс пайтида "фақат Аллоҳдан сўранглар" дейишади. Аммо ўша ерда кўрилган макбара атрофидан одамларга айланишни буюришади. Айримлар йиқилиб, йиғлаб дардларига шифо сўраяпти, афсуски қабрга қараб. Одамлар жуда кўп, хамма вилоятлардан, хаттоки қўшни республикаларданам келишган. Махаллий ахолидан сўрасак Кечирмас ота ким бўлганликлари хақида биронтаям маълумот олмадик. Лекин хар турли касаллар ростданам тузалиб кетганини айтишяпти. Хатто бунақа мўжизалар хақида китобчалар хам чоп этилиб, сотиляпти(муаллифи Рохила Сиддиқ). Айтингларчи, сизларда мана шу зиёратгох тўғрисида нима маълумот бор? У киши ким бўлган аслида? Нима сабабдан у ердаги холатга диний ходимлар аралашишмайди? Ахир, бошқа шунақанги жойларни назорат қилиниб, исломий одобларга катта эътибор қилинадику(Худога шукр). У ерга келганларни кўпчилиги ўша ердаги қабрларни тавоф қилишяпти. Яна айримлари ҳатто дарахтларниям, симчуп(столбаниям) ва хайрия қутилариниям тавоф қилишяпти.... Ўзим кўрдим.. афсуски, бошқа таърифга сўз йўқ... Азизлар, сизлар бунга нима дейсизлар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари Диний Идорасининг ваколатига киради. muslim.uz сайтига мурожаат қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat