Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дам солувчи домладаги ҳолат

11:16 / 10.03.2016 | Donish | 1995

Ассалому алайкум! Бизни қишлоқда Қуръон ўқиб дам соладиган киши, дам солиб бўлгандан кейин дам солинган кишида рўй берган ҳар хил оғриқ ёки ҳиссиётларни айтиб берадилар. Мисол учун “сизни фалон жойизда оғриқ пайдо бўлди, қўл ёки оёғингизда увишиш кузатилди ва ҳоказо” деб. У кишидан сиз буни қаердан биласиз деб сўралганда, “дам солиб турган пайтимда дам солдирувчи қандай ҳолатни бошдан ўтказса менда ҳам айнан шундай ҳолатлар рўй беради” деб жавоб берадилар. Шундай бўлиши мумкинми ва бу кишига дам солдириш учун бориш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўша домла нималарни ўқишини айтсангиз, унга қараб бирор нарса дейишимиз мумкин. عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه قَالَ: كُنَّا نَرْقِي فِي الْجَاهِلِيَّةِ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم ، كَيْفَ تَرَى فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: اعْرِضُوا عَلَيَّ رُقَاكُمْ، لَا بَأْسَ بِالرُّقَى مَا لَمْ يَكُنْ فِيهِ شِرْكٌ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Жоҳилият даврида дам солар эдик. Бас: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ҳақида нима дейсиз?» дедик. Шунда у зот: «Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики, унда ширк бўлмаса, дам солишнинг ҳечқиси йўқ», дедилар». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. Шарҳ: Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг «Жоҳилият даврида дам солар эдик», дейишларидан Ислом келгунгача бўлган даврда дам солиш ривожланганини тушуниб олиш мумкин. У вақтларда соғлиқ борасидаги деярли ҳамма нарса дам солишга боғлиқ бўлиб қолган эди. Тиб деярли ўз мавқеъини йўқотган, дам солиш эса асосан бутхона ходимлари томонидан амалга оширилиб, Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг ривож топган бир турига айланиб қолган эди. Шунинг учун ҳам Исломнинг дастлабки таълимотлари билан танишган одамларда ўз-ўзидан бу нарсанинг тўғри эмаслиги ҳақида тушунча пайдо бўлар эди. Ана шу тушунчадан келиб чиқиб, одамлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу ҳақида нима дейсиз?» дедилар. «Шунда у зот: «Менга дам солишингизни кўрсатинг-чи? Модомики, унда ширк бўлмаса, дам солишнинг ҳечқиси йўқ », дедилар». Демак, дам солишга рухсатнинг асосий шарти унда зинҳор ва зинҳор Аллоҳ таолога ширк келтириш бўлмаслиги зарур экан.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat