Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савол!

00:00 / 31.03.2012 | eski savollar | 642
Ассалому алайкум хурматли Устоз! Дин равнаки йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж/ж) даргохида макбул айласин ва бу хизматларингиз ажрини икки дунёда зиёда килиб ато этсин. Омийн! Устоз сизга бир масалада саволим бор эди. Савол: Устоз бир биродарим отоплениянинг ковургалари(батарея)ни ювиш билан шугулланади. Бир бизнесмен бу биродаримизга олдин ишлатилган отоплениянинг ковургаларини олиб келади, бу биродаримиз уша эски ковургаларни куйдириб, ювиб, бошкатдан янги килиб териб беради. Аммо у ковургаларнинг орасидан тешилганлари хам чикади, шунда бояги киши биродаримизга "уша ковургаларни хам ечмасдан жойида колдир, узим тешикни ямаб юбораман" дейди, лекин уша ямалган ковурга сифатли чикмайди, у бизнесмен уша ямалган ковургаларни янги ковурга сифатида харидорларга сотади. Бундай вазиятда биродаримиз нима килсин, яъни уша кишининг гунохига шерик булиб колмайдими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) илмингизни ва умрингизни янада зиёда килсин ва икки дунёда авф ва офият берсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Алдов бўлса, у кишига ёрдам бериш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat