Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг ҳаққи

11:11 / 06.02.2015 | Hasanjon Nizamov | 1201
Алҳамдулиллаҳ, мен ибодатли инсонман. Бир танишимдан мулк сотиб олдим. Олаётганимда эгаси жуда мақтаб сотган эди. Уйга бориб кўрсам, айби бор экан. Эртасига эгасига қайтариб олиб бориб, пулимни қайтаришини талаб қилдим. У киши “ҳозир пулим йўқ, бир-икки кунда қилиб бераман” деб молини қайтариб олди. Мана орадан 3 ой ўтди ҳамки пулни бериш нияти йўқ. Телефон номерини ҳам ўзгартириб, мендан қочиб юрибди. Шаръий жиҳатдан қилаётган иши нотўғри эканини, бировнинг ҳаққи ёмонлигини, охиратда қийналишини тушунтиришга ҳаракат қилдим, таъсир қилмаяпти. Мен шу “омонатимга розимасман, қиёматга қолди” десам бўладими ёки “инсоф берсин” деб унутишим керакми? Бир биродарим “қиёматга қолдирдим” деб аҳд қилма, Аллоҳдан инсоф сўрада унутиб юбор, “қиёматда оламан деб умидвор бўлиш мумкин эмас” деди. Менга маслаҳат берсангиз. Вақтингизни олганим учун узр.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Барча чора тадбирларни кўриб, бир чақа ҳам қолдирмай ҳаққингизни олинг. Унга ўхшаганларнинг касофатидан одамлар орасида бировнинг ҳаққидан қўрқиш ҳисси йўқолиб бормоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat