Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билиб туриб ичиб қўйдим, никоҳимни қайти ўқитайми?

23:13 / 03.03.2014 | yaqubjon | 1272
Ассалому алайкум , Хурматли Шайх Хазратлари ! Умрингиз, илмингиз, мартабангиз бунданда зиёда бўлсин! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Саволим қуйидагича: Мен “ичлик ичса инсон диндан чиқади” деб тақво қилардим ва нима бўлдики, билиб туриб шу нарсани “кўпчилик ичаяпти, мен ҳам ичсам нима бўлибди” деб пиво ичимлигини ичдим. Бунинг оқибати қандай? Диндан чиққан инсонни никоҳига ҳам футур етар экан. Нима қилай ? Никоҳни қайта ўқитайми ? Нима қилсам қилган гуноҳимни Аллоҳ кечиради?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Гуноҳга тавба қилинг, надомат чекинг ва буни қайта қилманг. Никоҳни янгилашга ҳожат йўқ. Агар ўшани ҳалол деб айтса кофир бўлади. Никоҳ ҳам бузилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat