Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Денгиз ҳакида

00:00 / 30.03.2009 | eski savollar | 803
Ассалому алайкум Шайҳ ҳазратлари.Мен Кореада денгиз олдида ишлайман,бу эрни суви шур,шу сувда Тоҳорат,Гусл килсам буладими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади.Абу Ҳурарйра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: «Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар».«Сунан» китоблари эгалари ривоят қилганлар.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам савол берган бир кишига жавоб бера туриб, денгизнинг суви ҳукмини, шунингдек, денгиз ҳайвонларининг ўзи ўлиб қолганлари ҳукмини ҳам баён қилмоқдалар.Саҳобаи киромлар иштибоҳли нарсаларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраш одатлари бор эди. Денгиз сафарига тез-тез чиқиб турадиган бир одам денгиз суви ила таҳорат қилса бўладими, деган саволнинг жавобини билгиси келди. Денгиз сувини ичиб бўлмаслигидан унинг таъми, ранги, ҳиди бошқачароқлигидан кўнглига шубҳа тушган бўлса, керак. У киши ниҳоят:«Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» деб сўради.Савол жуда ўринли эди. Денгизда юрган одам одатда ичимлик сувдан ва таҳорат қилинадиган сувдан узоқда бўлади. Ўзи билан олган суви эса ичишга зўрға етади. Шу билан бирга у мусулмон, ибодат қилиши фарз. Ибодат учун эса таҳорат шарт. Шунинг учун у киши Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан «денгиз сувидан таҳорат қилса бўладими?» деб сўрамоқда. Бу саволга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа, шомил ва комил жавоб бердилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар. Яъни, денгизнинг суви - пок, ундаги ҳайвонларнинг ўзи ўлгани ҳалол. Кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз жавобни икки ҳисса қилиб берганлар. Савол фақат денгиз суви ҳақида эди. Жавоб эса ҳам сув, ҳам ўлимтик ҳақида бўлди. Ана шундан келиб чиқиб уламоларимиз саволга керагидан ҳам ортиқча жавоб бериш мумкин экан, деган хулоса чиқарганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat