Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саҳиҳ ҳадисми?

22:29 / 29.04.2015 | nodirshox sidov | 772

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингизга куч-қувват, сабр-тоқат ато этсин. Менда “Муҳаммад Пайғамбар қиссаси” деган ҳадис китоб бор. Уни чиқарган нашриёт номи Тошкент Камалак нашриёти. 1991-йил бўлим бошлиғи Асад Дилмурод, муҳаррирлар Орзиқул Эргаш, Раъно Акрам қизи. Ҳаттот Абдулғофир Бухорий, мусаҳиҳ Саидғани Саидолим ўғли. Шу китобдаги ҳадислар саҳиҳми, ўқишга тавсия қиласизларми? Яна бир савол ушбу китобда бир ҳадисга кўзим тушганди “эҳтиёткорлик тақдирни ўзгартирмайди” деган. Ушбу ҳадис саҳиҳми? Олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-Биз бу китобни ўқимаганмиз. 2- Буни имом Ҳоким ўзларининг “Мустадрак” китобида келтирган. Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан мавқуф тарзда ҳам ривоят қилинган. Унинг ровийларининг барчаси ишончли. Инсон ҳар бир нарсада эҳтиёткор бўлиши, содир бўлиши мумкин ишга тайёр бўлиши вожиб ҳисобланади. Унга оддий мисол қорни тўйиши учун касб қилиши вожиб, одатда бошига тушиши мумкин бўлган мусибат ва касалликка олиб борадиган амаллардан эҳтиёт бўлиши ҳам вожиб. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийшиқ бўлиб қолган девор ёнидан ўтаётиб, йиқилишидан эҳтиёт бўлиб тезроқ ўтганлари ҳадисда келган. Бу ишлар банда қилиши керак бўлган амаллар ҳисобланади. Лекин эҳтиёткорлик қадарни ўзгартира олмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat