Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳнинг муддати қанча?

00:44 / 26.03.2014 | Mumina30 | 1113
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Ҳазрат бир масала бўйича ҳеч ҳам тушуна олмаяпман. Эрим билан ўртамизда талоқ тушган!! Никоҳ ўқитишга улгура олмадик, эрим Москвага зудлик билан кетиб қолдилар. Энди у киши 1 йил ёки 2 йилдан кейин келадилар. 2 йилдан кейин келсалар ҳам никоҳ ўқитсак бўлаверадими, ёки иддам чиққандан кейин зудлик билан никоҳ ўқитиш керакми? Талоқдан кейин ҳам никоҳнинг муддати борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Талоқ учта бўлмаса, ражъий бўлса, идда чиққунча қайтса, никоҳ керак бўлмайди. Идда чиққунча қайтилмаган бўлса, албатта янгитдан никоҳланиш керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat