Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидларга эҳсон

11:18 / 26.07.2015 | Javlonbek Matqulov | 1294

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Эҳсонни ҳам керагидан ортиғи бўладими? Демоқчи бўлганим, мен намоз ўқигани борадиган масжидга бир инсон сув пуркайдиган 10 катта винтелятордан эҳсон қилди. Уларни масжид учун ошиб кетса 3-4 таси керак бўлади холос. Қолгани фойдаланилмай тураверади. Бизнинг шаҳарда 4 катта масжид бор, шуларга бўлиб эҳсон қилганида савоби кўпроқ бўлармиди? Жавоб учун олдиндан раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз ўйлаган фикр ҳам тўғри. Шариатимиз бериладиган закот ва фидяларни жойини топиб беришга қаттиқ тарғиб қилган. Ҳатто закотни адо бўлиш шартларидан бири деб белгилаб ҳам қўйган. Нафл садақотлар ҳам шундай бўлиши керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat