Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвидсиз ёд олиш

07:49 / 04.08.2015 | alijon usmon | 1316

Ассаламу алайкум! Мени анчадан буён бир савол қизиқтиради. Агар ноўрин бўлса узр сўрайман. Қуръон сураларини тажвид қоидаларига амал қилмай ёд олган инсон, шу суранинг фазилатларидан баҳраманд бўладими? Мисол учун "Фалақ ва Нос" сураларининг сақлашига, "Мулк" сурасининг шафоатига эриша оладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 195-оятида :

Робблари уларга: «Мен сизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмасман... (Тафсири Ҳилол)

деб марҳамат қилган. Инсон заррача қилган амалининг савобидан бебаҳра бўлмайди. Ушбу суралар қалбида бўлган инсон улар қалбиди бўлмаган инсондан албатта фазилатли бўлади. Лекин ўшандай тажвидсиз ҳолатда қолиб кетиш яхши эмас. Ҳозирги кунда мадраса ва маҳадларда мутахссис бўлган кишилар бор. Имкон топганингизда улардан сўраб, хатоларингизни тўғрилаб олишингиз мумкин. Қолаверса техника ривожланиб Қуръони Карим қоидаларини ўрганиш осон бўлиб кетди. Озроқ ҳиммат қилинса бўлди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat