Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна Ирим-Сиримлар ҳақида

00:00 / 01.08.2008 | eski savollar | 2170
‘Ассалааму ‘алайкум wа Раћматуллооҳу wа баракаатућу! Шаҳйх Хазратлари, авваламбор сизга Муборак Жума айёми муборак бўлишини тилаб, агар мумкин бўлса сизга бир-иккита савол билан мурожаат қилмоқчиман. Маълумки, халқимиз орасида ҳали ҳамон ҳар хил ирим-сиримлар мавжуд. Албатта мен бу ирим-сиримларнинг шариятимизда мавжуд эмаслигини биламан. Лекин, бир масалада ўйланиб қолдим. 1. Бир вақтлар чоп этилган, ён дафтарча ҳажмидаги “Ҳафтанома” китобчасида Соч ва тирноқларнинг қайси куни олиш маъқулу, қайси вақтда олиш жоиз эмаслиги айтиб ўтилган. Умуман, соч ва тирноқларнинг аниқ бир вақтда олиш кераклиги ҳақида шариятимизда қандай ҳукмлар мавжуд. Масалан:Якшанба куни тирноқ олмаслик, ёки шомдан кейин тирноқ, соч олдирмасликлар шуларга мисолдир. 2. Бундан ташқари, халқимизда овқатдан сўнг дуо қилинган вақтда, дастурхон устида қалампур, пичоқ ва шунга ўхшаш дуони кучини кесадиган нарсалар турмасин, деган иримлар ҳам йўқ эмас. Шу тўғрисида ҳам ўз фикрингизни билдириб ўтсангиз. 3. Уй-хоналарнинг тепа бурчагида тез-тез ўргимчак уялари пайдо бўлиб туради. Ҳатто шу борада ҳам айрим иримлар ҳам мавжуд. Масалан: Агар уйда ўргимчак ини бўлса бу хонадондан барака қочиши, ҳар хил жанжаллар бўлиб туришидир. Бир киши ҳаттоки бу ўргимчак тўрини олиш ҳам маълум бир кунда амалгам оширилишини айтганди. Яъни Ўргимчак тўрини Айнан Чоршанба куни олса, савоб экану, бошқа кунлари, айниқса, Шанба куни олиш мумкин эмас экан. Агар мумкин бўлса шу борада ҳам шариятимиздаги аҳкомлар ҳақида билдириб ўтсангиз.Хулоса қилсам, умуман саволим ирим сирим ҳақида. Жавобингиз учун олдиндан катта РАҲМАТ!!! АЛЛОҲ ЎЗИ СИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу гапларнинг барчаси беҳуда.Тирноқларни қисқартиш инсоннинг соф табиати талаб қиладиган нарса. Тирноқни вақти-вақти ила қисқартиб турмаса бўлмайди. Тирноқ ўсганда тагига кир тўпланади. Бу нарса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек тирноқни ўстириб юришнинг бошқа зарарлари ҳам бор. Фақатгина табиати бузуқ маданият, тирноқни ўстириб юриш маданиятдандир, демаса бошқа биров бу номаъқулчиликни айтмайди.Олинган тирноқ ва сочларни кўмиб юбориш тавсия қилинади. Бирор овлоқроқ жойга ташланса ҳам бўлади. Лекин таҳоратхона ёки ғусл қилинадиган жойга ташлаб бўлмайди.2. - Бу гапларнинг барчаси беҳуда.3. - Бу гапларнинг барчаси беҳуда.

Топ рейтинг www.uz Openstat