Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳлар билан гаплашиш мумкинми?

00:00 / 26.02.2013 | eski savollar | 2145
Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин!Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу !Муҳтарам шайҳ ҳазратлари! Менинг акам доктор, Намангандан бемор келди уйимизга, рак касал экан, уларни соғликлари анча яхшиланди. У даволанганни ўлиб тирилган синглиси бор экан, у синглиси руҳлар билан гаплашаркан ва у акам билан гаплашибди ва акамга айтибди: Сизга катта дадангиздан ўтибди даволаш, сизни катта дадангиз жуда яхши табиб бўлган экан ва ўсимликлар билан гаплашаркан, ўсимликлар қайси дардга шифо бўлиш мумкинлигини айтар эканлар. У ўлиб тирилган аёл катта дадамизни руҳини чақирибдилар ва гаплашибди. У катта дадамизни руҳи айтибдиларки сен битта қўй, эчки ёки ҳўроз сўй, кейин мени 7 пуштим душманлардан омонда бўлади. Катта дадангиз жаннатда боғбон экан дермиш. У аёл акамга айтибдики сизни душманлариз кўп экан, борганимда исмларини айтаман шулардан эҳтиёт бўласиз дебди. У аёл қабристонни ёнидан ўтиб кетаётса руҳлар мен билан гаплаш, мен билан гаплаш дермиш. Устоз ўлиб тирилган инсонлар руҳлар билан гаплашиш мумкинми? Руҳ билан гаплашиш ҳақида динимизда маълумотлар борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўлган одам тирилмайди бу дунёда. Охиратда тирилади. Ўша гапни ёлғонлигини тушунинглар. Сизларни алдашмоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat