Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менга жин кирган бўлса деб шубҳадаман

00:00 / 01.12.2011 | eski savollar | 1344
Ассалому алайкум Шайҳ Ҳазратлари! Аксарият тушларимда пастликда, чуқурликда ва ҳароб жойларда юраман, бундан ташқари тушимда сотиб юборган уйимизда турли хил ҳайвонларни кўраман (асосан ит, товуқ). Ўша уйни қандайдир эгалик уй деб эшитганман. У уйда яшаганлар ҳам қандайдир нотабиий воқеа (кимнингдир гапириши, кечқурунда шовқин)га гувоҳ бўлишган. Ўнгимда эса ақл заифлиги, дангасалик, юрак сиқилиши, тез асабийлашиш, оддий нарсалардан ҳам қўрқиш, ваҳима, васваса (қандайдир воқеага, қизиқиб қолган нарсага) каби ҳолатларда бўламан. Наҳотки менга жин кирган бўлса деб, шубҳадаман, лекин ўзимни нима қилаётганимни биламан. Бундай ҳолатга тушишимга ўзимни нафсимга эргашганлигим сабаб бўлган. Илтимос менга кўрсатма беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу нарсаларни унутинг. Диний китоблар ўқинг. Динни яхши биладиган одамлар билан бирга бўлинг. Доимо астағфируллоҳни айтиб юринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat