Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шарҳи

11:00 / 16.07.2016 | sharaf | 1058

Ассалому алайкум! Аллоҳ динимиз йўлида қилаётган хизматларингиздан ажр-савобини кўпайтириб берсин. Менга анчадан буён қуйидаги ҳадис тинчлик бермаяпти. Ҳеч бир аниқ жавоб ва шарҳ топаолмаганимдан сизларга мурожаат қилишга қарор қилдим. 2002 ҳадис китобидан “307. “Ҳар бирингизнинг халқ қилинишингиз онаси қорнида маний ҳолда қирқ кун тўпланиб туради. Сўнгра яна шунча кунда қуюқ қон ва яна шунча кунда парча гўштга айланади. Кейин бир фаришта (онаси қорнига) юборилиб, унга руҳ пуфлайди ва тўрт сўзни, яъни ризқни, ажалини, қандай амал қилишини ва бахтсиз ёки бахтли эканини ёзиб қўймоққа буюрилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирингиз ўзи билан жаннат ўртасида бир газ масофа қолганча жаннат аҳли амалини қилиб юради-да, пировардида (онаси қорнида битилган) тақдири унга пешвоз чиқиб, дўзах аҳлига мансуб ишни қилиб қўяди ва дўзахга равона бўлади. Сизлардан бирингиз ўзи билан дўзах амалларини қилиб юради-да, пировардида (онаси қорнида битилган) тақдири пешвоз чиқиб, жаннат аҳли амалини қилиб қўяди ва жаннатга равона бўлади. (Бухорий ва Муслим ривояти)”. Кўпчилик “инсонлар тақдиримдаги бўлади” деб ҳар хил ишларни қилиб юрганлар ҳам бор. Уларга бу ҳадисни қандай тушунтириб шарҳлаб бериш керак. Битилган тақдиримга иймон келтирганман. Мени ҳам ўйлантирадиган нарса (тўғриси васваса) барча амалларим йўқ бўлиб дўзахга равона бўлишдандир. Ушбу ҳадисни тушунишим бўйича инсон тақдирида дўзахийлик бўлса, барибир дўзахга кетадими? Қилган яхши амаллари йўқ бўлиб кетадими? Сизлардан илтимос мана шу ҳадисни шарҳлаб тўлиқ маълумот берсангизлар ёки линки бўлса ташлаб берсангизлар. Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ هِشَامُ بْنُ عَبْدِ الْمَلِكِ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، أَنْبَأَنِي سُلَيْمَانُ الْأَعْمَشُ قَالَ: سَمِعْتُ زَيْدَ بْنَ وَهْبٍ، عَنْ عَبْدِ اللهِ قَالَ: حَدَّثَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَهْوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ قَالَ: «إِنَّ أَحَدَكُمْ يُجْمَعُ فِي بَطْنِ أُمِّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا، ثُمَّ عَلَقَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَكُونُ مُضْغَةً مِثْلَ ذَلِكَ، ثُمَّ يَبْعَثُ اللهُ مَلَكًا فَيُؤْمَرُ بِأَرْبَعٍ: بِرِزْقِهِ، وَأَجَلِهِ، وَشَقِيٌّ، أَوْ سَعِيدٌ، فَوَاللهِ إِنَّ أَحَدَكُمْ - أَوِ الرَّجُلَ - يَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ، حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا غَيْرُ بَاعٍ أَوْ ذِرَاعٍ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ، فَيَدْخُلُهَا، وَإِنَّ الرَّجُلَ لَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ الْجَنَّةِ، حَتَّى مَا يَكُونُ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا غَيْرُ ذِرَاعٍ أَوْ ذِرَاعَيْنِ، فَيَسْبِقُ عَلَيْهِ الْكِتَابُ، فَيَعْمَلُ بِعَمَلِ أَهْلِ النَّارِ، فَيَدْخُلُهَا». قَالَ آدَمُ: إِلَّا ذِرَاعٌ. أطرافه: 3208، 3332، 7454 - تحفة: 9228 Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Содиқу масдуқ* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай сўзлаб бердилар: «(Ҳар) бирингиз(нинг хилқати) онасининг қорнида қирқ кун жам қилинади. Кейин ўшанча вақт «алақа» бўлади. Кейин ўшанча вақт «музға» бўлади. Кейин Аллоҳ бир фариштани юборади ва у тўрт нарса(ни битиш)га буюрилади: ризқи, ажали ва бахтсиз ёки бахтли экани. Аллоҳга қасамки, бирингиз [ёки киши] дўзах аҳлининг амалини қилиб юриб, у билан бунинг ораси бир қулоч [ёки бир зироъ] ҳам қолмайди. Шунда битик унга устун келади да, жаннат аҳлининг амалини қилиб, унга киради. Яна бир киши жаннат аҳлининг амалини қилиб юриб, у билан бунинг ораси бир қулоч [ёки икки зироъ] ҳам қолмайди. Шунда битик унга устун келади да, дўзах аҳлининг амалини қилиб, унга киради». * Содиқу масдуқ – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари. Содиқ – фақат рост сўзловчи, ҳақни айтувчи. Масдуқ – рост сўз тингловчи, сўзи ўз тасдиғини топадиган. * Алақа – лахта қон, зулук. Музға – тишланган гўшт. Изоҳ: Ушбу ҳадисда мусулмон киши ўз амалига суяниб қолмай, балки доимо хавфу ражода бўлиши кераклиги уқтирилмоқда. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Агар банда ҳар бир қилган амалини холис Аллоҳнинг розилиги учун деб қилса, Аллоҳ уни асло зое қилиб қўймас. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сураси 195-оятида марҳамат қилади : «Мен сизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмасман», – демоқда. Чунки эркак ҳам, аёл ҳам Аллоҳнинг бандалари, асллари бир. Эркаксиз аёл бўлмайди, аёлсиз эркак бўлмайди. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Шунинг учун инсон амалларини зое бўлишидан қўрқмай, уларни холис қила олган ёки олмаганидан қўрқиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat