Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рамазон ойининг бошланиши ҳақида

00:00 / 03.05.2012 | eski savollar | 982
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМОНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таолога Ўз жалолига лоиқ ҳамду санолар бўлсин! Пайғамбаримиз алайҳиссаломга дуруду саловотлар бўлсин! Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Хозирги кунга келиб, Аллоҳ таолонинг иродаси, илм-фаннинг тараққий этиши натижасида кучли телескоплар, расадхоналар ва айниқса сунний йўлдошлар орқали янги Ҳилол чиқишини энг дақиқ вақтигача кўриш имкониятлари пайдо бўлгани кўчиликка сир эмас. Бу эса, Рамазон рўзасини аниқ бир кунда бошлаш ва тугатиш имкониятларини янада дақиқлаштишга хизмат қилади. Кўпгина ривожланган Ислом давлатлари айни шу масалага жуда диққат билан эътибор бериб, бу соха учун анчагина маблағ ажратаётганлари ҳам бор гап. Аммо, Марказий Осиё давлатлари ҳақида бу гапни айта олмаймиз. Хар йили бўлмаса ҳам, баъзи пайтларда Рамазон ойининг биринчи ва Рўзанинг охирги кунлари юзасидан турли ҳил ноқулайликларга урчаб турамиз. Билган ҳам, билмаган ҳам ўз фикрини айтиши натижасида кишиларимиз ўртасида турли ноқулай вазият вужудга келади. Барчамизнинг истагимиз эса, Аллоҳ фарз қилган Рўзани ўз вақтида бошлаш, мукаммал адо этиш ва ўз вақтида тугатишдир. Кўпгина давлатларда замонавий анжомларнинг йўқлиги, ҳар бир минтақада эса ягни ойни кўриниши турли вақтларга тўғри келиб, айрим жойларда ҳилол икки баъзида уч кундан кейин кўриниши ҳам маълум. Шу вазиятларни олдини олиш, Рамазон рўзасини ўз вақтида бошлаб, ўз вақтида тугатиш учун эса, замонавий техналогияларга эга бўлган Ислом давлатларининг янги Ҳилолни кўрганликлари ҳақидаги шаходатларидан фойдаланиш айни муддао бўлмасмикин. Фазийлатли Шайх жаноблари! Юртимиз мусилмонлари ҳам Рамазон Рўзасини аниқ бир кунда бошлаш ва тугатиш борасида замонавий асбобларга эга бўлган Исломий давлатлар шаҳодатига таянишимиз мумкинми? Бу фикрларимиздан бошқа, биз билмаган мулохазалар бўлса-ю, ёзганларимиз билан сизни малоллантирган бўлсак, бунинг учун бизни афу этсинлар. Аллоҳ таоло барчамизни Исломда собитқадам қилсин! Сизга ҳурмат ила Абу Абдураҳмон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзимизнинг диний идоранинг тўғри шаклдаги кўрсатмасига амал қилиш керак. Ихтилофлар бошқаларга эргашишига уриниш оқибатида чиқмоқда. Ўтган йиллари шундай бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat