Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исроилиет хакида.

00:00 / 12.01.2008 | eski savollar | 1295
Мухтарам устоз.1.Мен АКШ да 2 йилдан купрок вакт яшаяпман ва бу ерда жума куни турли масжидларда булдим ва бирорта имом хатибдан исроилиет ривоятларини эшитмадим.Барчалари курони каримни ва сахих хадисларни ишлатишади.Аммо бизни Узбекистонда ахвол бутунлай бошкача.Катта жомий масжиди имом-хатиблари исроилиет эртакларини гапиришга шунгиб кетишган.Мисол учун бир катта жомий масжиди имоми янги йилдаги кор бобони Хизр алайхиссалом дейди,кор кизни Исо алайхиссаломни тугдирган доя париси дейди.Марям Исо алйхисаломни бир ривоятда хурмо тагида тугган эмиш ,бошкасида арча тагида эмиш ва одамлар Исо алайхиссаломни арчаларига Исо алайхиссалом чилла тутган вактлари уйинчоклар осиб кетган эмиш. Исо алайхиссалом хочга михланганлар дейди,яна каерда денг Италияда эмиш.Ва шу нарса бир хона ичида булиб уни дарчалардан курган рассомлар иконалар чизган эмиш.Аввало Исо алайхиссаломни хочга михланмаганлигини Аллох таоло курони каримда айтган,Исо алайхиссалом Италияда булганлар десангиз мусулмон тугул насоро ва яхудийлар хам бу гапни устидан кулуши мумкин.Бундай имом-хатибларни чупчаклари куронга карши чикиш булмайдими?Уларни оркасида жуда куп мусулмонлар жума намози укишмокда,буларни ибодати кандок булади,таксир?Сиз исроилиетни мутлоко ишлатмайдиган ва бунга каттик карши чикган олимсиз.Аммо бу касалга чалинган имомларни давоси кандай булади?Балки улар бу эртаклари билан купрок одамни узларига жалб этарлар еки акика ва шунга ухшаган мажлисларга купрок чакирилиб каттарок пул ишларлар,аммо охиратларидан хавотир олмайдиларми улар.Ахир буларнинг урнига муътараф тафсирларни ва сахих хадисларни халкга гапирсалар нур устига аъло нур булмайдими?Шу мени кийнаетган дардни сиз азизга ва форум иштирокчиларига билдирмокчи эдим ва мазкур гапларим юзасидан сизни фикрингизни билмокчи эдим?Шу мавзудан яна бир мухим савол.Агар шундок исроилиет хабарларини хадис деб мазкур имомларни китобларида учратсам ва унга шубха билдириб буни хадис деб кабул килмасам гунохкор булиб колмаймаими?Азиз шайх хазратлари Аллох таоло сизни мехнатларингизни ажру-савобини фазлу карами билан зиеда айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гапни суриштириш керак бўлади. Нима учун айтилган? Ўша гапга ўзи эътиқод қиладими ва ҳоказолар. Бу каби масалалар ёзишма билан ҳал бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat