Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азонни жамлаб айтиш

18:10 / 18 март | Komil Gafurov | 1379

Ассалому алайкум! Ҳанафия мазхабида азондаги лафзлар алохида айтилиши кераклиги Мажмаъул Мақсуд китобида айтиб ўтилган, лекин масжидларда қўшиб айтиш холлари кузатилади. Умуман мазхабга қай даражада содиқлик керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 

Азонда тарассул қилиш 

Фиқҳий китобларимизнинг азон бобида «тарассул» сўзи учрайди. Имоми Термизий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга: «Азон айтганингда тарассул қилгин!» деганлар. 

وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِبِلَالٍ: «إِذَا أَذَّنْتَ فَتَرَسَّلْ، وَإِذَا أَقَمْتُ فَاحْدُرْ، وَاجْعَلْ بَيْنَ أَذَانِكَ وَإِقَامَتِكَ قَدْرَ مَا يَفْرُغُ الْآكِلُ مِنْ أَكْلِهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ 

Халқимиз орасида бу сўз борасида турлича қарашлар бор. Тарассул бир оз тин олиш, шошилмаслик, кутиш маъносини ифода қилади.

Тарассул дегани азон калималари орасида азонни эшитаётган одам унга жавоб қайтаришга улгурадиган муддат жим туришдир. 

وَكَيْفِيَّتُهُ أَيْ التَّرُسُلِ أَنْ يَقُولَ: اللهُ أَكْبَرَ، اللهُ أَكْبَرَ، وَأَنْ يَقِفَ ثُمَّ يَقُولَ مَرَّةً أُخْرَى، وَهَكَذَا بَيْنَ كُلِّ كَلِمَتَيْنِ

Абулмакорим ўзининг «Ниқоя»га ёзган шарҳида: «Тарассулнинг кайфияти шундайки, муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деб, сўнг бироз тўхтаб турмоғи, сўнг иккинчи бор «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» демоғидир » деган.

وفي الينابيع: التَّرُسُلُ أَنْ يَقُولَ: اللهُ أَكْبَرَ، اللهُ أَكْبَرَ، وَأَنْ يَقِفَ ثُمَّ يَقُولَ مَرَّةً أُخْرَى مِثْلَهُ، وَكَذَلِكَ يَقِفَ بَيْنَ كَلِمَتَيْنِ إِلَى آخِرِ الْأَذَانِ

«Янобиъ» китобида шундай дейилган: «Тарассул деб муаззиннинг «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деб, сўнг бироз тўхтаб туришига, сўнг иккинчи бор «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» дейишига ҳамда азоннинг охиригача ҳар икки  калиманинг ўртасида бироз тўхташига айтилади».

قَوْلُهُ: «وَيَتَرَسَّلُ» أَيْ: يَتَمَهَّلُ. قَوْلُهُ: «بِسَكْتَةٍ» أَيْ: تَسَعُ الْإِجَابَةَ. مَدَنِيٌّ عَنْ مُنْلَا عَلِيِّ الْقَارِيِّ، وَهَذِهِ السَّكْتَةُ بَعْدَ كُلِّ تَكْبِيرَتَيْنِ لَا بَيْنَهُمَا، وَبِهِ صَرَّحَ فِي التَّاتَرْخَانِيَّةِ

 Мулла Алий Қорий азон ўртасидаги сакта (жим туриш) тўрт такбирда ҳар икки такбирдан кейин бўлади. Ҳар бир такбир ўртасида эмас» деган. 

قَوْلُهُ: «بِتَرْبِيعِ تَكْبِيرِ» أَيْ: بِصَوْتَيْنِ، كُلُّ تَكْبِيرَتَيْنِ بِصَوْتٍ لَا بِأَرْبَعٍ

«Татархония»да ҳам бу нарса очиқ ойдин баён қилиниб, «Тўрт такбир икки нафасда айтилади, тўрт нафасда эмас» дейилган. 

عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا قَالَ الْمُؤَذِّنُ اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، فَقَالَ أَحَدُكُمُ: اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لَاَ إِلَهَ إِلَّا اللهُ، ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، قَالَ: أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، ثُمَّ قَالَ: حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ. ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، قَالَ: اللهُ أَكْبَر، اللهُ أَكْبَر، ثُمَّ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، مِنْ قَلْبِهِ دَخَلَ الْجَنَّةَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ ، وَالنَّسَائِيُّ، وَابْنُ خَزُيْمَةَ

 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирорта (эшитганингиз) муаззин «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда, «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деганда «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ» деса; «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деганда «Ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деса; сўнг «Ҳайя ъалас-солаҳ» деганда «Лаа ҳавла, ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» деса; «Ҳайя ъалал фалаҳ» деганда «Лаа ҳавла, валаа қуввата иллаа биллаҳ» деса; сўнг «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деганда «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар» деса; «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деганда чин дилдан «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деса, жаннатга киради». 

Ушбу ҳадисда ҳам муаззиннинг бироз сукут сақлаши икки такбирни айтганидан кейин экани очиқ-ойдин маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat