Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КИРК ХАДИСИ КУДСИЙ КИТОБИ ХАКИДА

00:00 / 08.02.2009 | eski savollar | 1411
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУХТАРАМ УСТОЗ!Мухтарам устоз сизга айрим саволлар ила мурожаат этишга изн бергайсиз:1. Китоб дуконларида Тошкент Ислом институти нашриётида 2008 йилда Шайх Абдулазиз Мансур масъул мухаррирлигида чоп этилган "Хужжатул ислом" Имом Газзолийнинг "КИРК ХАДИСИ КУДСИЙ" китоблари сотилмокда. Мазкур китобда 40 та хадиси кудсий жамланган. Лекин мазкур хадисларнинг кайси китобдан олинганлиги, ровийлари келтирилмаган. Ушбу китобни укишни тавсия этасизми? 2. Хозирда чоп этиб чикарилаётган китоблар муковасининг ички томонида "Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги дин ишлари буйича кумита томонидан тасдикланган ёки тавсия этилган" деган суз бор. Хар бир чоп этилаётган китоблар махсус уламолардан тузилган комиссия томонидан куриб чикилиб, кейин чоп этиладими? Диний китоблардаги маълумотларни ишонарли манбалардан олинганлигини каердан билса булади? Ушбу диний кумита рухсати билан чоп этилган барча китоблар ишонарли манбалар асосида чикарилган дейиш тугрими? Жавобингиз учун ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Агар мазкур ҳадисларнинг ровийлари ва қайси китобдан олингани кўрсатилмаган бўлса, ҳадис илми уламолари шартига тўғри келмаган ишни қилинган бўлади. Бу китоб ҳақида фақат сизнинг саволингиз орқали хабардор бўлдим. Шунинг учун, бирор нарса дея олмайман.2. Диний маънодаги китоблар уламолар томонидан эмас, дин ишлари бўйича кўмита «эксперт»лари томонидан кўриб рухсат берилсагина чоп этилади. Бундай китобларнинг ишорали ёки эмаслигини тақводор уламолардан сўраб билган афзал. Кумита рухсати билан чоп этилган барча китоблар ишонарли манбаълар асосида чиқарилган дейиш мумкинми ёки йўқлигини ўша кўмита одамларидан сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat