Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳидоят ҳақида

12:39 / 21 июнь | Латиф | 358
Ассалому алайкум! Маълумки Аллоҳ Ўз севган бандаларига хидоят беради. Инсонлар хам қайсидир одамларни тўғри йўлга бошласада, лекин Аллоҳ унинг қалбига хидоят бермаса хамма уринишлар бефойда. Айтингчи Аллоҳ қандай инсонларга хидоятини беради ва бунда қандайдир бир белгилар борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади: 

 اللَّهُ يَجْتَبِي إِلَيْهِ مَن يَشَاء وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَن يُنِيبُ۝ 

13... Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини танлаб олур ва Ўзигагина тавба қилувчи кишини ҳидоят қилур.
Аллоҳ таоло Ўзининг ушбу қадимий қоидаси асосида сени, эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Ўзининг охирги пайғамбарлигига танлаб олди ва Ўзига илтижо қилган бахтиёр бандаларини ҳидоятга солиб, мўмин-мусулмон қилди. Аллоҳга илтижо қилишдан бош тортиб, саркашлик қилганлар эса залолат ботқоғига ботиб қолавердилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat