Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Орқалилар" ёки дам солиб ўқувчилар

00:00 / 05.11.2007 | eski savollar | 1513
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари! Савол беришдан олдин аввал тарихимни этиб ўтсам. Ҳозирги кунда ( эскича ўқувчилар, орқалилар ёки одамлилар) дам солиб ўқувчиларга ишонувчилар кўпайиб бормоқда. Иши юришмаса, оилавий мажоролар ва ҳоказо... Мен ҳам бундан 7 йил олдин одам билан тасодифан танишиб қолган эдим. Ўша кезларда у киши мени ишларим юришиши учун дам солиб ўқиб қўйган эдилар. Орадан 7 йил ўтиб яна ўша одам билан учрашиб қолдик. У кишим сенининг авлодингда менга ўхшаган одам бўлан (додам раҳматли қори бўлганлар) шуниниг учун орқалик сенга ҳам ўтган, сениниг ҳам вақтинг келди, сен ҳам мен ва доданг каби одамларни яхшиликка ўқиб даволашинг керак ва шу нарсани қабул қилишинг керак, бу сенга Аллоҳдан берилган бир неъмат дедилар (бўлмаса касал бўлиб қолишинг мумкин дедилар). Бу борада мен сенга ёрдам ва фотиҳа бераман дедилар. Шундан сўнг иккиланиб қолдим. Ишонмасам ўзгаларга кўринмас шарпалар, ҳар хил одамлар кўзимга кўринмоқда, ишониб бу йўлга кирсам, гуноҳ йўлига кириб қолмасмикинман деган савол қийнамоқда. Ушбу масала узасидан маслаҳат берсангиз. Қимматли вақтингизни аямай биз учун ажратганингиз учун раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гапларнинг барчаси бекорчи ва динимизда рухсат берилмаган ишлардир. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг «Тиб ва дам» китоби деб аталган жузида бу масала тўлиқ ёритилган. Шунингдек, «Зикр аҳлидан сўранг» силсиласида ҳам ёздик. Ушбу саҳифада ҳам бор. Топиб ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat