Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

сайтдаги макола хусусида

00:00 / 04.03.2011 | eski savollar | 910
ман сизни тафсийри хилол китобингизда фотиха сурасини тафсирини укиб тасирланганим учун динга амал килишни бошлаганман.Аллох сиздан рози булсин. хозир сизга бир мулохазали савол бермокчиман.Сиз истево хакидаги маколангизда куйидаги мантикка асосланган фикрларни езибсиз:4. Мусулмон умматининг уламолари бу масалада иттифоқ қилган тўртинчи нуқта:Оят ва ҳадисларда Аллоҳга ўхшашликни ифода қиладиган ҳар бир матнни сиртқи маъносидан бошқа тарафга буриш кераклиги. Сиртқи кўринишда Аллоҳга кейин пайдо бўлганлик сифатини берадиган ҳар қандай маънони кесиш кераклиги ва Аллоҳнинг қадим экани, кейин пайдо бўлган мавжудотларга мухолиф, тамоман улардан бошқача эканлигига иттифоқ қилиш керак.«Ундай бўлса, Қуръонда, ҳадисда келган «Аршга истиво қилиш»дан мурод нима?» деган савол пайдо бўлиши мумкин. Агар биз матнларда, оят ва ҳадисларда келган ибораларнинг зоҳирига қараб, сиртқи маънони берадиган бўлсак, «Аллоҳ таоло Аршда қарор топган, унинг устига чиқиб ўтирган» деган маъно келиб чиқади. Чунки, ушбу оятлардаги «истиво» сўзининг орқасидан келган ҳарфи жар - «аъла» сўзи мана шу маънони ифода қилади.Мисол учун, «Муъминун» сурасининг йигирма саккизинчи оятида Аллоҳ таоло:«Бас, сен ўзинг билан бирга бўлганлар кемада қарор топсангиз», яъни «истиво қилсангиз», «чиқсангиз», деган.«Зухруф» сурасининг ўн учинчи оятида:«Токи, сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра, уларнинг устига ўрнашиб олгач…» деб марҳамат қилган.Агар мана шу каби «истава аъла» шаклида келган оятларнинг маъносини «чиқди, ўтирди» деб таржима қилсак, Холиқ субҳанаҳу ва таолонинг зотига лойиқ бўлмай қолади. Масалан, «Аллоҳ таоло кейин пайдо бўлган» (Наъузубиллаҳ!), дейишга тўғри келиб қолади ва бундан «кейин пайдо бўлган махлуқотларга боғланади», деган маъно, бундан эса «Арш кейин пайдо бўлган, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи халқ қилган, ана шу Ўзи пайдо қилган нарсанинг устига Ўзи чиқиб ўтиради», деган маънолар келиб чиқади.Шу билан бирга, агар ўтирадиган бўлса, Аллоҳ таоло жисмдан иборат бўлиб қолади, чегараланган бўлиб қолади, бир нарсанинг устида юрадиган, бир нарсанинг устига чиқса, ўша нарса Уни кўтарадиган ҳолга келиб қолади.Шунинг учун бу каби қуръоний лафзларга сиртдан, зоҳиран маъно беришнинг ҳеч қандай имкони йўқ, акс ҳолда Аллоҳ таолога нисбат бериш мутлақо мумкин бўлмаган маънолар келиб чиқади.Мусулмон умматининг аввалгию ҳозирги барча уламолари иттифоқ қилиб, шунга ўхшаш оятларга сиртидан маъно бермаслик керак деганлар. Акъ ҳолда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотига тўғри келмайдиган гаплар чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун буни қаттиқ кесиб, тўхтатиш лозим бўлади.ШУ ФИКРЛАРНИ МУЛОХАЗА КИЛИБ БИР САВОЛ ТУГИЛДИ.ИЛТИМОС ШУ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРСАНГИЗ. Росулуллох с.а.w ва сахобалар :ра ва туртала имомлардан бирортаси Рахмон Аршга истево килди оятини тавил килишмаган булса яни тавийли лаиб килишмаган булсю биз энди бу ишни килсак бу ишимиз билан улар динни билишмагану мана биз билдик еки Аллох :жж Бугун сизларни динингизни комил килдим деган сузи ЕЛГОН каби манолар келиб чикиб колишидан куркишимиз керакмасми?ЯНИ ДИН КОМИЛ-ТАВИЛ КИЛИШМАГАН ПАЙГАМБАР ВА САХОБАЛАР АММО БИЗ ТАВИЛ КИЛСАК ДЕМАК ДИН КОМИЛ БУЛМАГАН БУНДАН КЕЛИБ ЧИКАДИ БУГУН МЕН СИЗЛАРНИ ДИНИГИЗНИ КОМИЛ КИЛДИМ ДЕГАН ОЯТ ЕЛГОН.НАУЗУБИЛЛАХ.шу МАНТИКИЙ мулохазаларга жавоб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Иккиси ҳам, салафлар ҳам, халафлар ҳам тўғри. Буни икки – уч кун олдин шу сайтда жавоб равишда бердик. Топиб ўқинг. Ҳар кишига алоҳида жавоб беришга имкон йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat