Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчиликдаги қарз

16:15 / 30.09.2019 | OYBEK | 368
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир пайтлар бир танишим билан шерикчиликда дўкон очгандик. У пул тикарди мен сотувчилик қилардим, фойдани тенг бўлишишга келишгандик. Ўша дўкондан қарзга нарса олганларнинг бир нечтаси қарзини қайтармади, уларга нарсани мен берган эдим. Ҳозирда у дўконни ишлатмаяпмиз, у одам билан шерик ҳам эмасмиз. Ўша пайтдаги одамлар қайтармаган қарз мени бўйнимга тушадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз сотган бўлсангиз сизни зиммангизга тушади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat