Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Техника сўйган ҳайвон гўшти

10:52 / 03.07.2014 | Abdulloh ibn Islam | 1438
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволим олдин сўралган экан, лекин маълум бир техник сабабларга кўра сизнинг жавобингизнинг охири кўринмаяпти. Администраторга боғландим, аммо улар ҳам саволнинг жавобини билаолмаганликларини айтишди. Мен яшайдиган мамлакатда охирги пайтларда "HALAL" тамғаси остида гўшт маҳсулотлари катта-катта супермаркет, ресторан ва енгил таом сотадиган дўконларда пайдо бўлиб қолди. Ўша гўшт маҳсулотларини етказиб бераётган қушҳоналарнинг интернет саҳифаларига кириб текшириб кўрсам қушҳоналарнинг 60-75 фоизида ҳайвонларни техника сўяр экан. Қушҳоналар мусулмонман деган одамларга тегишли ва улар номлари номаълум бўлган қанақадир олимларни фатвосини рўкаж қилиб техника сўйган ҳайвонлар ҳалол дея ўз маҳсулотларини "HALAL" тамғаси билан сотувга чиқаришмоқда экан. Саволим шу гўшт маҳсулотлари биз мусулмонларга ҳалолми ёки ҳаром? Қимматли вақтингиз ва жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Техника сўйса ҳам тасмия (бисмиллоҳ) ни айтиб шариатга мувофиқ сўйиш мумкин. Ана ўша тарафини ўрганиш керак. Ўша ердаги ишончли кишилардан сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat