Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ланатлаш

16:58 / 30 сентабрь | Umidbek | 450
Ассалому алайкум! Агар ким биландир жанжаллашиб қолсам ёки кимдир мени норизо қилса жаҳл устида уни ичимдан сўкаман,қарғайман аммо уни ҳечким билмайди. Гоҳида масжидга чиққанимда мен таниган ярамас инсонлар масжидга эҳсон қилаётганини кўраман ва бу садақаси қабул бўлмайди деган фикр келади. Айтингчи бу ҳам гуноҳми ва ундан қутилиш учун нима қилсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиздаги ёмон ва ёқимсиз хулқларга қаранг. Албатта бу нарса қийин бўлади, чунки инсон таҳоратхонада ўтириб ичидан чиққан сассиқдан жирканмайди. Бировнинг оғзидан келган ҳидга жаҳли чиқади. Инсон ўзининг айбларини қидириб, ёқотишга ҳаракат қилса бировларнинг айби билан иши бўлмай қолади. Шундай хаёл келганида ўзингизга ўзингиз “Сен ўзинг ўшани ҳам қилолмайсанку” деб айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat