Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дарахтни чанглатиш ҳақида ҳадис

16:43 / 06 сентабрь | Sh Qurbanov | 253
Ассалому алайкум! Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в кўчада кетаётганларида одамлар мева дарахтларини қандайдир услуб билан навлаётган эканлар. Шунда набийимиз буни кўриб “Нега бундай қиляпсизлар бундай қилманглар” деган эканлар. Кейин ўша йили шу мева хосили яхши бўлмаган экан. Илтимос шу ҳадис саҳиҳ бўлса уни тўғри ва тўлиқ шаклни айтсангизлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом Муслим Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга хурмолар устида турган қавмнинг олдидан ўтдим. Бас, у зот:
«Анавилар нима қилишмоқда?» дедилар.
«У
(хурмо)ни чанглатишмоқда, эркагини урғочисига қўшса, чангланади», дедим.
«Менимча, ундоқ қилиш бирор фойда бермас, деб гумон қиламан», дедилар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳалиги одамларга бунинг хабари берилди. Бас, улар у
(чанглатиш)ни тарк қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда хабар берилганда:
«Агар ўша нарса уларга манфаат берса, уни қилаверсинлар. Албатта, мен бир гумон қилдим, холос. Гумон ила мени тутманглар. Лекин қачон сизларга Аллоҳдан гапирсам, уни олинглар. Чунки мен зинҳор Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан ёлғон демасман», дедилар».
Имом Муслим Рофеъ ибн Худайж розияллоҳу анҳудан яна қуйидагиларни ривоят қилади:
«Пайғамбар Мадинага келганларида, улар хурмони чанглатар эдилар. Бас, у зот:
«Нима қилмоқдасизлар?» дедилар.
«Буни қилиб юрар эдик», дейишди.
«Шояд, қилмасангиз ҳам яхши бўлса», дедилар. Улар тарк қилдилар. Сўнг (мева) нуқсонли бўлди. Буни у зотга зикр қилдилар. Шунда у зот:
«Албатта, мен бир башарман. Қачонки, сизларга динингиздан бўлган нарсани амр қилсам, уни олинг. Қачонки, сизга ўз раъйимдан бўлган нарсани амр қилсам... Албатта, мен бир башарман, холос», дедилар».
("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat