Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоат намози ҳақида

20:23 / 27.05.2014 | utkirbek 1977 | 810
Мени саволим шундан иборатки Адаб ул Муфратда ривоят килишича пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам «Эй абу Зарр, агар сен масжидга келсанг. намознинг фарзи адо қилинган бўлса сен ўзинг ўқигин» деган эканлар. Менда шундоқ савол туғиляпти, мен намозга кеч қолиб келиб масжидга кирсам намозни жамоат билан ўқишяпти, мен унга қўшилишим учун имомликга ўтган одамнинг илм даражасини билмасам, тажвидини билмасам, у намоз ҳукмларини яхши биладими йўқми билмасам, имомга иқтидо қилсам бўладими ва савоб даражаси асосий намоздан озроқ бўлса ўзим ўқиганим афзалми деб уйлайман? Олдиндан рахмат сизга, Аллоҳ рози бўлсин, сизни хизматлариздан. Ва бир куни шундок вокеа бўлдики, мен жамоат намозини вақтида ўқиб чиқиб келаётсам бир гуруҳ намозхонлар иқомат айтиб намоз бошлашга ҳаракат қила бошлашди ва уларга бир телба бола имомликка ўтиб юборди, уни на илмини ва на намоздаги ҳукмларни билишидан хабарим йўқ, аммо у болани яхши танийман, шу тўғри бўлармикин. Раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имомнинг сифатларини билмаган одам унга иқтидо қилаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat