Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Орамизга талоқ тушган ҳисобланадими?

12:11 / 02 сентабрь | Fotima | 1679
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 8 йил бўлди. Аллоҳга шукрлар бўлсин уч нафар фарзандим бор. Маълум сабабга кўра (ўзимнинг тилим ёмонлигидан) турмуш ўртоғим билан оарамизда жанжал бўлди ва менга қўл кўтардилар. Кейин мен жахл қилиб болаларни олиб отамникига кетаман дедим. Шунда турмуш ўртоғим “хеч қаерга кетмайсан. Агар менинг рухсатимсиз дарвозадан чиқсанг талоқ тушсин” дедилар. Мен уларга жавобан “талоқ олиб бўлдим” дедим, лекин дарвозадан хатлаб кўчага чиқмадим. Айтингчи эрим талоқ демаслар хам, лекин мен ўзим талоқ олдим десам никохимизга талоқ тушган хисобланадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз “талоғимни олиб бўлдим” дейишингиз билан талоқ тушмайди. “Рухсатимсиз” деган сўзни аниқ қўшган бўлса, рухсат берса дарвозадан ҳам чиқаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat