Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота-она тушунчаси туфайли уйланмаслик

10:58 / 08 август | Azizxon | 315
Ассалому алайкум! Минг бор узр сўрагандан ҳолда Сиздан бир савол-муаммога ечим топиб беришингизни илтимос қилиб қоламан. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида хотин танлашда обрўси, бойлиги ва чиройидан кўра динига қараб олиш афзал эканини айтганлар.Мен ўзим мусулмонман. Агар мусулмон, ибодатли,одобли оиладан қиз олсам уйимдагилар унга гапирадиган гаплардан эртага ажралиш бўлиши муқаррар. Чунки... Мени уйимда ҳамма коммунист мафкурасида, Қуръонни одам ёзган, Пайғамбар алайҳиссалом номларига турли ёмон гаплар гапирадиган, Ислом ундай-бундай дейдиган, Ислом амалкарини инкор этиб, ўзи адо этмагани етмагандай мени ҳам қайтарадиган инсонлардир. Доим уларга ҳидоят сўрайман намозда. Аммо ҳали натижа йўқ. Эртага мусулмон оиладан қиз олсам динимизни деб катта жанжал бўлишини биламан. Ота-онаси ҳам олдиндан суриштирса менга қизини бермайди. Маҳаллада ҳамма билади бизни оилани. Агар берса ҳам ҳар куни динимизга тош отиладиган гапларга чидай олармикан?! Бировни йиғлашини, ҳаёти қийин бўлишини ҳоҳламайман. Бир ечим бўлиши керак. Нима қилай? Мусулмон инсонга уйланайми? Унга ва оиласига қийинчилик олиб кирмайманми? Шундан қўрқаман. Бу гапларим билан энди динсизлар оиласиданман, энди мусулмон инсонга уйланмайми демоқчи эмасман Олдиндан раҳмат! Аллоҳ Сизни сўраганингиздан афзалини берсин! Соғ саломат бўлинглар! Ноўрин гапларим учун минг бор узр!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уйланиб алоҳида яшашга ҳаракат қилинг. Нима бўлганда ҳам иймонли қизга уйланинг. Ота-она ҳам вақтинча бирга яшайди, кейинчалик ҳамма ўз йўлига кетади. Ҳатто қиёматда ҳам бир-бирларидан қочишлар Қуръонда зикр қилинган. Аллоҳ таоло "Абаса" сурасида марҳамат қилади: 

 فَإِذَا جَاءتِ الصَّاخَّةُ۝ 

33. Вақтики кар қилувчи овоз келса, 

 يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ۝ وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ۝ وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ۝ 

34. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир…
35. ва онаси ва отасидан…
36. ва хотини ва бола-чақасидан.
Яъни қиёматнинг даҳшатидан ҳамма ўзи билан овора бўлиб қолади. Ҳатто ҳеч кимнинг ака-укаси, ота-онаси ва хотинию бола-чақаси билан ҳам иши бўлмай қолади.
Бу дунёда инсон бошига оғирлик тушган хотини, бола-чақаси, ота-онаси ва ака-укасига ёрдамга шошилади. Мазкур кишиларга каттадир-кичикдир мусибат етганда, ёрдам бериш бурч, ёрдам бермаслик эса ор-номус ҳисобланади. Аммо қиёмат қийинчилигида эса инсон мазкур кишиларни ҳам ташлаб қочади.

 لِكُلِّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ۝ 

37. У Кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор.
Ҳа, қиёмат кунининг даҳшати шунчалик кучлики, ҳар бир одам, ким бўлишидан қатъи назар, фақат ўзинигина ўйлаб қолади. Ака-ука ҳам, ота-она ҳам, бола-чақаю, эр ёки хотин ҳам ёдга келмай қолади. Ҳамма ўзини ўйлаб, бир-биридан қочади.
Демак, ўшандоқ кунда шарманда бўлиб қолмаслик учун ҳозирдан тайёргарлик кўриб бориш керак. Чунки ушбу биз яшаб турган беш кунлик дунё охиратнинг экинзоридир. Ҳар ким экканини ўради. Бу дунёда иймон-эътиқод билан, ибодату солиҳ амал билан ўтганлар у дунёда бахт-саодатга эришадилар. Бу дунёда кофир бўлиб, фисқу фужур билан ўтганлар эса оғир аҳволда қоладилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat