Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ масаласи

19:32 / 06 февраль | Bahrom | 296

Ассалому алайкум! 1. Агар аёл эридан узрли сабаблар билан ёки сабабларсиз талоғини сўраса, эр талок қўймаса, хотин қизлик уйига ўз хохиши билан кетиб қолса ва қайтмаса, орадан анча вақт ўтиб (хотин кетиб қолганидан кейин 7-8 ой) эр хотинини жавобини берса, аёл идда тудами? Эр аёлини идда вақтида унга нафақасини беришга ва уйидан жой беришга мажбурми, гарчи аёл нафақа олмасликка рози бўлса хам? 

2. Иккинчи талоқ кичик боин талоқми? Яъни иккинчи талоқдан кейин аёлнинг идда муддати тугамаган бўлса ҳам эр хотинини розилигисиз ва никох ўқитмасдан унга уйлана олмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жавобини берган вақтдан бошлаб идда ўтириши керак. 

2). Агар қўйган талоғи боинни каттаси бўлса, уйлана олмайди. Шунинг учун бу ҳолатда айни қайси лафзлар билан талоқ қўйилгани ва идда чиққан ёки чиқмаганини билиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat