Ассалому алайкум! Ўғлим туғилганда чап қўлининг чинақай бармоғини ёнида олтинчи бармоқ бор экан. Ушбу бармоқча қўлга суяк билан эмас, гугурт чўпи қалинликдаги эт билан уланган. Тирноқчаси хам бор бармоқча хар томонга осилиб туради. Оғриқ сезмайди. Тирноқчаси ўсади. Узилиб кетиш эхтимоли каттароқ. Врачлар кестириб ташлайлар деяпти. Кестириб ташласак бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади.