Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Одамларга фақат кулфат келтирувчи ёмон одамга мусибат келса, «Аллоҳ жазосини берибди», деймиз. Ҳаммага фақат яхшилик қилиб юрадиган мўмин одамга мусибат келса, «Аллоҳ синов юборибди», деймиз. Баъзилар эса: «Бечоранинг нима гуноҳи бор экан», дея таажжубда қолади. Ваҳоланки, ташқаридан қараганда икки мусибат ўртасида фарқ йўқдек кўринади. Саволим шуки, Аллоҳ томонидан бу дунёда бандаларга бериладиган бу каби жазо ва синов ўртасида фарқ борми ва у нимада кўринади? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман!
- Ва алайкум ассалом! Албатта, фарқ бор. Бу одамнинг ўзини тутишидан билинади. Иймон-эътиқод ва тақво билан юрган одамга мусибат етса, синов бўлади ва фазлининг ошишига сабаб бўлади. Бўлмаса, анбиёларга ҳеч мусибат етмаслиги керак эди. Агар мусибат етган одам фосиқ ва фожир бўлса, қилганига яраша жазо ва огоҳлантириш бўлади.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077